Ереван: намойишларнинг тўртинчи куни, Пашинян истеъфоси талаб этилмоқда
Арман мухолифатининг муддатсиз норозилик намойишларининг тўртинчи куни Ереван марказидан ўтган оммавий юриш билан якунланди. Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув бўлгани ҳақида хабарлар бор.
Мухолифат бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилмоқда. Унга қаршилар фикрича, у Тоғли Қорабоғнинг бутун ҳудуди Озарбайжон таркибига кириши ҳақидаги ҳужжатни имзолашга тайёрланяпти.
Армен Ашотян, Республикачилар партияси:
"Никол Пашинян на Парижда, на Брюсселда, на Москвада ва на Вашингтонда бизнинг миллий ютуқларимизни, Қорабоғ масаласини ёки арман геноцидини алмашишга ҳеч ҳаққи йўқ. Никол Пашинян Боку ва Анқаранинг забт этилиши, Туркия-Озарбайжон истилоларини ғурур билан ифодалайди. Арманистон ёки Арцахни босиб олишнишини эмас”.
Никол Пашинян тарафдорлари, ўз навбатида, намойишлар етакчилари орасида мамлакатнинг бугунги аҳволи учун ҳам масъул бўлган ва муаммоларга амалий ечим таклиф қилмаётган собиқ ҳукумат амалдорлари борлигини айтишмоқда.