Эркак бирга яшаб келаётган аёлнинг фарзандини уйнинг 4-қаватидан ташлаб юборди

Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов Тошкентда қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилганлиги юзасидан баёнот берди.

Маълум бўлишича, 2019 йил 20 декабрь куни соат 01:30 ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчасида фуқаро В.К. (1978 йилда туғилган, судланган) бирга яшаб келаётган аёл М.К. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб, жаҳл қилган ҳолда аёлнинг вояга етмаган фарзандини уйнинг 4-қаватидан ерга ташлаб юборган.

Оқибатда вояга етмаган қиз вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 23 декабрда Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.  

В.К. процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.