Турдимов 2022 йилдаги асосий режаларини маълум қилди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг эллигинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия видеоселектор тарзида ўтказилди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятда 2021 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари бўйича мурожаат қилди.
– Президентимиз ташаббуси билан ўтган йилдан буён мамлакатимизда ҳар бир ҳудуд раҳбари – ҳокимлар якунига етаётган йилда амалга оширилган ишлар ва келгуси йил режалари юзасидан халқимизга мурожаат қилмоқда, – деди Э.Турдимов. – Шу пайтгача вилоятимизнинг барча туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида ҳокимлар аҳолига мурожаат қилди. Бугун вилоят бўйича ишларимизни таҳлил қилиб, келгуси йил режаларимиз ҳақида халқимизга маълумот бермоқчимиз. Бу халқимиз олдидаги ўзига хос ҳисоботимиз, қолаверса, келгуси йил режаларимиз билан ўртоқлашиш, маслаҳатлашиш тадбиридир.
Вилоят ҳокими 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берди ва ҳар бир соҳа бўйича белгиланган режалар ва уларнинг ижросига тўхталди. 2022 йил амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар билан таништирди.
Сессиядан сўнг оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Э.Турдимов соҳа вакилларининг саволларига батафсил жавоб берди.