Эрон қурғоқчилик туфайли гуманитар ҳалокат ёқасида: Теҳрон эвакуация қилиниши мумкин

Мамлакат сўнгги юз йилликдаги энг оғир қурғоқчиликни бошидан кечирмоқда. 10 миллион аҳоли яшайдиган Теҳронда кечаси сув таъминоти мунтазам равишда ўчирилмоқда.

Баҳор ва ёз фаслларида ёмғир деярли ёғмагани сабаб сув омборларидаги тақчиллик фалокат даражасига қисқарган.

Президент Масъуд Пезешкиан огоҳлантиришича, агар йил охиригача ёмғир ёғмаса, ҳукумат пойтахтни эвакуация қилишга мажбур бўлади.

Қурғоқчилик сабаб Теҳроннинг ичимлик сувининг асосий манбаи бўлган "Амир Кабир" сув омбори деярли қуриб қолган — ҳозир у ерда умумий ҳажмнинг атиги 8 фоизи қолган, бу шаҳарга икки ҳафтага ҳам етмайди.

Метеорологлар бу ҳолатни сўнгги юз йилликдаги энг мислсиз вазият деб атади.