"Эски одат деб 100 йил хавфли вирусни уйингизда сақлайсизми?"

Вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази директори Матлуба Алламуродовага кўра, ҳовлида сўйилган ҳайвонлар узоқ йиллар давомида вирус сақланишига сабаб бўлиши мумкин.

Масъулнинг маълум қилишича, ҳозирги кунда водий (Андижон, Наманган, Фарғона) вилоятларида жами 21 та кушхона бор. Самарқандда эса шу кунда 22 та кушхона ишламоқда. Айрим фуқаролар тўловдан қочиб ёки гўшт нархининг ортиб кетишидан чўчиб чорва молларини уйида қассоблар хизматидан фойдаланиб сўйишни одат қилишган. Лекин чорва молларининг сўйилган жойда 80 ҳаттоки, 100 йилгача ҳам хавфли вируслар сақланиб қолади ва бу йиллар ўтиб бурццеллоз касаллигини орттириб олишга сабаб бўлмоқда.

Саломатлик учун хавфли маҳсулотларни аниқлаш борасидаги тадбирлар доирасида вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, микробиология ва ВСЕ лабораториялари томонидан ҳозиргача сифатсиз бўлган 889 кг парранда, 1929 кг сут маҳсулотлари истеъмол учун яроқсиз, деб топилиб, ўрнатилган тартибда далолатнома тузилиб йўқ қилинди. Шунингдек, 843 кг балиқ, 22430 дона тухум, 25 кг асал, 2275 кг сут ва сут маҳсулотлари, 39072 кг ўсимлик, 19517 кг полиз, 3896 кг тузламалар истемолга ёроқсизлиги учун далолатнома тузилиб йўқ қилинди.