Каттақўрғонда замонавий кушхона ишга тушди
- 23.10.2019 10:49
- 456
- Самарқанд

Каттақўрғон туманидаги Навбаҳор маҳалласи ҳудудида тадбиркор Акром Бобоев томонидан замонавий кушхона қурилиб фойдаланишга топширилди.
2 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган мазкур кушхона учун зарур бўлган барча ускуналар Хитой, Германия ва Туркиядан олиб келинди. Корхонанинг ишга туширилиши билан 10 та янги иш ўрни яратилди. Бу ерда соатига 10-15 та қорамол сўйиш имконияти мавжуд бўлиб, замонавий музлаткичларда 45 тоннагача гўштни сақлаш мумкин.
Шунингдек, кушхона биносида ветеринария врачи учун лаборатория хонаси ҳамда ишчи-ходимлар учун ётоқхона, ошхона, ювиниш хоналари ҳам қурилган.
Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Теглар:
кушхона
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқанднинг энг фаол журналисти ким?
- Бугун, 09:41
- Самарқанд
Сунъий интеллект – имкониятми ёки қарамлик?
- Кеча, 15:46
- Таълим
Халқаро ҳамкорлик нуфузни оширади
- 02/06, 10:44
- Ўзбекистон