Европа Иттифоқи Россиядан кўмир етказиб беришга эмбаргони маъқуллади
- 09.04.2022 11:34
- 67
- Хориж
Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат вакиллари Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан санкцияларнинг бешинчи босқичи доирасида Россиядан кўмир етказишга эмбарго жорий этишга ва Европа Иттифоқи портларини Россия кемалари учун ёпишни маъқуллади.
Бу ҳақда ЕИ Кенгаши хабар берди. Шунингдек, у Россияга қурол экспорт қилишни тақиқлайди. Чекловлар Россия юк ташиш, айрим рус товарлари, хусусан, юқори технологияли товарлар импортига таъсир қилади ва бир қатор Россия банк активлари музлатилади. Санкция рўйхатига тадбиркорлар, журналист ва ҳарбийлар киритилган.
Аввалроқ Европарламент Россиядан газ, нефть ва кўмир импортига эмбарго жорий этишга чақирган эди. Европарламент резолюциялари Европа Иттифоқи ижроия инстанциялар учун мажбурий эмас. Европарламент депутатлари Европа Иттифоқи Кенгашидан давомли Россия агрессияси кучайишига жавобан кейинги қаттиқ санкцияларни қабул қилишга чақирди, дейилади ҳужжатда.