«Фидокор ёшлар» жиноятнинг олдини олди

Жомбой туманида жамоат хафсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш, “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари таркибига киритилган ёшлар фаолиятини такомиллаштириш, улар дуч келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига қаратилган давра суҳбати ўтказилди.

       Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман мудофаа ишлари ҳамда ички ишлар бўлимлари ҳамкорлигида

ташкил этилган тадбирда патруль гуруҳларининг самарали фаолияти натижасида тумандаги Қўнғирот маҳалласидаги жиноятларнинг олди олинаётгани ибрат сифатида кўрсатилди.

       Бундай патруль гуруҳларида фаол иштирок этаётган ёшларга иттифоқнинг эсдалик совғалари топширилди.