Фидойи сураткаш

1950 йилда Самарқанд туманининг Туркман қишлоғида туғилган Раббим Ҳотамов журналистикага илк қадамни Туркманистонда ўтаган ҳарбий хизмати чоғида қўйган.
Ўша йилларда навқирон йигит “Чаржауская правда” газетасида штатсиз мухбир сифатида ишлаган.
1975 йилдан бошлаб Булунғур туманининг “Коммунист” (ҳозирги “Булунғур ҳаёти”) газетасида мусаҳҳиҳ, мухбир, фотомухбир бўлди. Кейинчалик “Овози Самарқанд”, “Самаркандский вестник”, “Зарафшон” газеталарида мухбир ва фотомухбир сифатида меҳнат қилиб, замон руҳи акс этган долзарб мавзудаги мақола ҳамда фотолавҳалари билан элга танилди.
Газетачиликнинг барча машаққатларини бошидан ўтказган фахрий журналист 4 фарзандни эл корига ярайдиган мутахассислар қилиб тарбиялади.
Ўзининг 75-баҳорини қаршилаган Раббим Ҳотамов ҳамон "Булунғур ҳаёти" газетасида ишлаб, ёшларга ўз тажрибаларини ўргатиб келмоқда. Бугун ҳам ғайрат-шижоат билан меҳнат қилаётган ҳамкасбимизга узоқ умр тилаймиз!