Ҳиқичоқ билан 9 ой курашган Жаир Болсанару, 68 йил ҳиқиллаган Чарльз Осбори
Ёхуд ҳиқичоқ сабаби ва ундан қандай қутeлиш мумкин?
Баъзан ҳиқичоқ бир неча дақиқада ўтиб кетади. Аммо айрим ҳолатларда у жиддий муаммога айланиши мумкин.
2025 йил декабрида Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару касалхонада ётганида шифокорлар унга уч марта диафрагма нерви блокадаси қилишга мажбур бўлишган. Сабаб — ҳиқичоқ. Оддий эмас, тўққиз ой давом этган ҳиқичоқ. У сиёсатчини қаттиқ ҳолдан тойдирди.
Хўш, ҳиқичоқ қандай қилиб бунча узоқ давом этиши мумкин? Ҳиқичоқ пайтида организда нима содир бўлади?
Ҳиқичоқ — диафрагма ва қовурғалар орасидаги мушакларнинг тўсатдан қисқариши. Улар нафас олишга ёрдам беради, аммо асаблар қўзғалганда бу жараён назоратдан чиқади ва “ҳиқ-ҳиқ” такрорланаверади.
Кўпинча бу ҳолат сабабсиз бир неча дақиқада ўтиб кетади. Аммо камдан-кам ҳолларда ҳиқичоқ ойлаб, ҳатто йиллаб тўхтамаслиги мумкин. Масалан, америкалик Чарльз Осборн 68 йил ҳиқичоқ тутган — бу дунё рекорди.
Узоқ давом этадиган ҳиқичоқ айниқса оғир: у на кечаси, на овқат пайтида тўхтайди. Одам ухлолмайди, вазн йўқотади, чарчайди.
Нега ҳиқичоқ пайдо бўлади?
Қисқа муддатли ҳиқичоқнинг энг оддий сабаблари:
- кўп овқат ейиш
- тез овқатланиш
- ҳаво ютиш
- газли ичимликлар.
Қандай қутулиш мумкин?
Илмий тадқиқотлар кўп эмас, лекин айрим усуллар ёрдам бериши мумкин:
- қийин тортиладиган сомонча орқали сув ичиш
- жуда чуқур нафас олиб, камида 30 сония ушлаб туриш
Кўпчиликка эса оддий сув ичиш, нафасни тўхтатиш ёки тинчланиш ҳам ёрдам беради.
Аммо у узоқ вақт давом этса ёки тез-тез содир бўлса, сабаби жиддийроқ бўлиши мумкин:
- дориларнинг ножўя таъсири
- алкоголь
- асаб ёки мия билан боғлиқ муаммолар
- турли касалликлар, яллиғланиш ёки ўсмалар.
Қачон шифокорга бориш керак?
Агар ҳиқичоқ бир неча кун ўтмаса, ухлаш ёки овқатланишга халал берса — албатта шифокорга мурожаат қилиш керак, дейди мутахассислар. Сабаби аниқланади, дорилар ёки махсус муолажалар қўлланади. Чунки баъзан оддий кўринган ҳиқичоқ организм бераётган жиддий сигнал бўлиши мумкин.
Гулнора Холдорова тайёрлади.