“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Сув ичишдан олдин "Фотиҳа" сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сув ичилади. "Фотиҳа" сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш тизими изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади. Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни "Фотиҳа" сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. "Фотиҳа" сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч бахш этади.
"Фотиҳа" сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас.
"Фотиҳа" сураси қалбдаги гина-кудурат, адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб хасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Уйқуга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг.
"Фотиҳа" сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди.
Аллоҳ "Фотиҳа" сурасини тавсифлар экан, “Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).
Уламолар: Қуръони каримнинг маънолари "Фотиҳа" сурасига сингдирилган, суранинг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар.
"Фотиҳа" сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам "Фотиҳа" сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб "Фотиҳа" сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни "Фотиҳа" сураси билан бошланг. У зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни "Фотиҳа" сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.