Фотима-Зуҳранинг кирдикорлари фош бўлди

2021 йилнинг 26 январь куни 32 ёшли Нилуфар Ю. Бектемир тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади.
У ўз аризасида Фотима ва Зуҳра исмли шахслар 2021 йилнинг 3 январь кунидан 27 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида Нилуфар Ю.га Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳридаги меҳмонхоналарда фоҳишалик билан моддий маблағ орттиришни таклиф қилганликларини қайд этади.
Уни Дубайга бориш учун мўлжалланган ҳужжатларини тайёрлаб, 27 январь куни Тошкент халқаро аэропорти орқали юбораётган вақтларида «эгизаклар» ҳуқуқни муҳофаза қиливчи орган ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани 4-сонли ИИБ тергов бўлинмаси томонидан Фотима Б. ва Зуҳра И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «е» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Тергов департаменти хабарига кўра (https://tergov.uz/oz/lead/neudavshijsja-plan-bliznjashek), ҳозирда, эгизакларни, муқаддам ушбу турдаги жиноятларни содир қилиб, юртдошларимизни чет элга шаҳвоний ниятларда юборган ҳолатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.