Фукусимадаги атом электростанциясида радиоактив сув чиқаётгани аниқланди
Бу ҳақда Риа Новости TEPCO (Tokyo Electric Power Company) манбасига асосланиб хабар берди.
TEPCO мутахассислари Япониянинг шимоли-шарқидаги зилзила туфайли «Фукусима-1» ва «Фукусима-2» АЭСларининг турли блокларида ишлатилган ядро ёқилғисини сақлаш учун ҳовузлардан оз миқдорда радиоактив сув чиққанлигини аниқлашди.
Компания вакилларининг айтишича, «Фукусима-2» АЭСнинг биринчи энергия блокига 160 миллилитрга яқин сув оқиб тушган ва яна 1,4 литри бошқа ҳовуздан тўкилган. Улар ушбу ҳодиса ишланган ёқилғининг совушига таъсир қилмаслигига ишонтирди. Шунингдек, маҳаллий оммавий ахборот воситалари «Фукусима-1» фавқулодда атом электр станциясининг бешинчи энергия блокида 600 миллилитр сув, олтинчисида 1,6 литр суюқлик тўкилганлигини хабар қилди. Икки энергия блоки учун умумий ҳовузда яна 600 миллилитр камайганлиги аниқланган.
Таъкидланишича, тўкилган радиоактив сув атроф-муҳит учун хавф туғдирмайди. Чунки унинг миқдори жуда кичик ва ундаги радиоактив моддалар миқдори хавфсиз, дейилмоқда маълумотда.