Фуқаролар нега ис газидан заҳарланяпти?

Республикамизнинг турли ҳудудларида 2018 йил давомида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар бир неча бор кузатилди. Бу борада оммавий ахборот воситаларида ўнлаб хабарлар берилди.

Таҳлиллардан аён бўляптики, бундай нохуш ҳолатлар келиб чиқишининг асосий сабаблари сертификати бўлмаган иситиш печларидан фойдаланиш, газ плиталарини ёқиб, эътибордан четда қолдириш, газ асбобларини газ тармоқларига резина шланглар орқали улаб олиши бўлмоқда.

Бунинг олдини олиш мақсадида Ургут туман ЁХБ мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда маҳалла, аҳоли хонадонлари, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасаларида профилактика, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказмоқда. Шунга қарамай фуқаролар орасида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари учраб турибди.

Жумладан, шу йилнинг 1 январь куни Бешкапа-1 маҳалласида ана шундай ҳолат қайд этилди. 3 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилди. Фуқароларга тез тиббий муолажалари кўрсатилган бўлса-да, бир кишининг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.

Ўткир ЖАББОРОВ,

Ургут туман ЁХБ

катта инспектори.