ФВБ: сўнгги кунлардаги ёғингарчиликлар давомида фуқаролардан ўндан ортиқ мурожаатлар келиб тушган

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, кейинги кунларда ёққан кучли ёмғирлар ортидан асосан Самарқанд шаҳри, Нуробод ва Қўшработ туманларида сув тошиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Сув тошқинлари асосан, сув йўлларига ёмғир сувлари сиғмай тошиб чиқиши, кучли ёғингарчиликка қувурлар сиғими дош бермай қолиши, айрим ҳудудларда ариқ ва лотокларда уюлган чиқиндилар оқибатида юзага келган. Шаҳар миқёсида сўнгги кунларда ФВБга аҳолидан ўндан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Аҳоли ўртасида жабрланиш, бинолар зарарланиши ҳолатлари қайд этилмади, дейилади бошқарма хабарида.