Ғалати ва сирли астероид
Чексиз коинотда кичик Плутон сайёраси ортида Седна номли сирли астероид бор. У қуёш системасидаги энг йирик ва у жуда қизил - ҳатто қизилликда Марсни ҳам ортда қолдиради. Негалиги номаълум.
Аммо асосий сир бошқа нарсада. Седна қуёш атрофини 10 минг йилда тўлиқ айланиб чиқади. Яна денг, орбитаси жуда тортилган, қуёш системасидан чиқиб кетишига йўл қўймайди. Бу астероид ё бизга бошқа юлдузлар системасидан учиб келган ёки айрим олимларнинг фикрича, уни қандайдир йирик объектнинг гравитацион тортиши айлана орбитадан чиқариб юборган. У қанақа объект? Астрономлар ҳеч уни аниқлай олишмаяпти.
***
Коинотдан хабарни ким узатди?
Ҳозирча бу баҳри-муҳит - коинотдан биринчи хабар. У 37 секунд давом этди. 1977 йил 15 август куни Делавэр штатида радиотелескоп уни қайд этиб, ёзиб олувчи тизими бир маромда тебранди. Неча йиллар ўтса-да ҳозиргача бунинг сабабини ҳеч ким билмайди. Тўлқин Ўқчи юлдузлар туркумидан 1420 Мгц га яқин частотада келганди. Халқаро битимга мувофиқ, Ерда бундай диапозонда хабар узатиш тақиқланган.
Бу йўналишда бизга энг яқин юлдуз 220 ёруғлик йили нарида жойлашган (Бир ёруғлик йили Ер ҳисобида 100 йилга тенг). Агар хабар ўша ердан келган бўлса, ақлбовар қилмас қудратли “передатчик”ка эга ўзга сайёралик цивилизация мавжудлигини билдиради. Самонинг ўша қисмидан бошқа хабар келгани йўқ.
Т.Шомуродов тайёрлади.