Германия канцлери Хитойга "мунозарали" ташриф билан келди
- 04.11.2022 15:45
- 169
- Хориж
Олаф Шольц уч йил ичида Хитойга ташриф буюрган биринчи Ғарб раҳбари бўлди ва сафар аллақачон кўплаб танқидларга учраб улгурди.
Хитой раиси Си Цзинпиннинг шахсий қудратининг ошиши Ғарбда ҳам хавотир уйғотмоқда, шунингдек, Тайвань атрофидаги кескинлик кучаймоқда.
Бироқ, Хитой Германиянинг энг йирик савдо шериги бўлиб қолмоқда ва бу факт ҳозир танқид қилинмоқда: бир қатор экспертлар ва Германия ҳукуматидаги "Яшиллар" вакиллари Берлин худди Россия мисолида тўсатдан дўстона бўлишни тўхтатиши мумкин бўлган мамлакатга тобе бўлиб хатога йўл қўймоқда.
Дунёдаги энг йирик ва Шольцнинг она шаҳри бўлган Гамбург порти терминалларидан бирининг улушини Хитойга сотиш ҳақидаги қарор айниқса жанжалли бўлди. Битимга қарши бўлганлар Европадаги йирик, қитъада юк ташиш ҳажми бўйича учинчи ўринда турадиган порт ХХР назоратига ўтиши хавфи борлигини айтишмоқда ва канцлерни ушбу келишувни "босиб ўтказиш"да айблашмоқда.