Google сотиладими? Шекспир дастхати-чи?Суши таёқчалари ва аквариумдаги баличқа: дунёдаги энг қиммат нарсалар

 

Ўрта даромадли истеъмолчи бир қарашда қандайдир нарсаларнинг юқори қўйиб юборилганбаҳосидан қўрқиб кетиши мумкин. Баъзи бой одамлар эса унчалик нолойиқ нарсаларга ҳаддан ташқари пул сарфлашга тайёр. Масалан, аквариумдаги битта балиқ учун ким катта пул тўлаган бўларди?

Арована балиқчаси, 400 минг АҚШ доллари

Камдан-кам учрайдиган, қиммат аквариум Арована балиқларининг ўлчами 90 сантиметрча келади. Бу балиқлар ўз эгаларини танишга қодир,улар буйруқларга бўйсунади ва инсон қўлидан овқатланади. Шундай бўлса-да, улар ўз атроф-муҳитига нисбатан жуда инжиқ. Нозиктабиат Арована кенг, тоза сувли аквариум ва таъсирчан миқдордаги тирик (фойдали) овқатни талаб қилади.

Суши таёқчалари, 450 минг АҚШ доллари

Таёқчалар каби оддий ошхона анжомини жуда қиммат қилиш инсофсизликка киради, лекин бу ерда ҳам ихтирочилар топилди! Дунёга машҳур Louis Vuitton холдинг компанияси Осиё таомларини яхши кўрадиган бадавлат кишилар учун ана шундай қиммат, нафис таёқчаларни яратди.

Бир шиша ароқ, 1 миллион АҚШ доллари

Шотландияда тайёрланадиган Diva Premium дунёдаги энг қиммат ароқ ҳисобланади. Анъанавий кўмирдан фойдаланиб тозалашдан ташқари, бу ароқ муз ва олмос кукунидан фойдаланган ҳолда яна уч марта фильтрдан ўтказилади. Шиша ичигаолмослар ҳам териб чиқилади, уларнинг кўплиги эса ароқ нархини белгилайди.

Дастхат, 5 миллион АҚШ доллари

Ер юзидаги энг қиммат дастхат Уильям Шекспирнинг автографидир. Дунёда жаҳон адабиётининг классикасига айланган ёзувчи дастхат қўйган бор-йўғи олтита китоб бор.

Соат, 1 миллион 982 минг АҚШ доллари

Patek Philipp компанияси ишлаб чиқаргансоатлар энг қадимги юқори сифат белги - Женева тамғаси”га эга. Ушбу компаниянинг ижод маҳсули Гиннеснинг рекордлар китобига энг қиммат ва мураккаб механизмли соатлар сифатида киритилган.

Бренд, 485 миллиард АҚШ доллари

Дунёдаги брендлар орасида етакчи «Google»2008 йилда 485 миллиард АҚШ долларидан ортиқ рекорд нархга баҳоланди.

Автомобиль рақами, 14 миллион АҚШ доллари

Абу-Дабилик тадбиркор ўз машинасининг давлат рақами учун 14 миллион АҚШ долларитўлаб берди. Битта "1" рақамдан иборат автомобильрақами ва унинг баҳоси Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.