Гриппга қарши эмлашдан сўнг касалланиш хавфи камаядими?
- 16.09.2020 17:35
- 399
- Саломатлик
— Гриппга қарши вакцинанинг аҳамияти нимада ва эмлаш жараёни қачондан бошланади?
Ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги бош мутахассиси Дилором ТУРСУНОВА жавоб берди:
— Куз-қиш фаслида респиратор инфекцияли касалликлар кўп учрайди. Улардан бутун дунёда кенг тарқалгани эса мавсумий грипп ҳисобланади. Грипп – юқумли касалликлар сирасига киргани учун бу мавсумда хавфлилик даражаси ортади. Статистик маълумотларга кўра, эмлашдан сўнг касалликка чалиниш хавфи 70-90 фоизга камаяди.
Вакцина марказларида аллақачон гриппга қарши эмлаш ишлари бошлаб юборилган. Аксарият инсонлар бутун дунёга хавф солиб турган коронавирус инфекциясини енгил ўтказиш учун ҳам мавсумий грипп учун эмлатишни ихтиёр этишган. Юртимизда ҳам гриппга қарши эмлатаётганлар йилдан йилга кўпайиб бормоқда.