Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Порьени таслим қилди
7 сентябрь оқшомида спорт мухлислари таниқли «жангчи» Ҳабиб Нурмагомедов иштирокидаги яна бир жангнинг гувоҳи бўлишди.
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида UFC 242 турнири чемпионлиги учун жанг ўтказилди. Унда
Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Дастин Порьега қарши ўзаро жанг олиб борди.
Учрашув россиялик спортчининг яққол устунлигида ўтди. Учинчи раундда Ҳабиб техник нокаут эвазига Дастинни мағлуб қилди.
Шундай қилиб, Нурмагомедов иккинчи бор чемпионликни муваффақиятли ҳимоя қила олди ва ўзининг 28-ғалабасини қўлга киритди.