Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда ўзининг спорт академиясини очмоқчи

Ўзбекистонда 2020-2021 йилларда илк бор глобал жангчилар чемпионати ўтказилади. Бу ҳақида UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Synergy Global Forumда маълум қилди.

“Биз Ўзбекистон ҳукумати кўмаги билан “Хумо арена”да илк бор GFC 20 мусобақасини ўтказамиз. Режага кўра, унда 7 нафар ўзбекистонлик ва 6 навар россиялик жангчилар иштирок этади”, - деди Нурмагомедов.

Шунингдек, Ҳабиб Ўзбекистонда аралаш яккакураш санъатини (MMA) ривожлантиришга ҳисса қўшишни ва Республика ҳудудида ўзининг спорт академиясини очишни ҳам режалаштирган.