Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берилди

Бугун ва эртага Ўзбекистонда об-ҳаво шароитини Қозоғистоннинг шимолий ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгилайди. Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Сурхондарё вилоятида бугун кундузи қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Бугун кундузи баъзи жойларда ва 15 декабрга ўтар кечаси Фарғона водийси вилоятларида бироз қор ёғади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

Республиканинг барча ҳудудларида совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади. Бу иқлимий меъёрдан 7-9 даражага пастдир.

16 декабрдан 18 декабргача антициклоннинг совуқ периферияси “қулаб”, шимоли-шарққа чекина бошлайди. Шу кунларда республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтаси охирига келиб иқлимий меъёрларга яқинлашади. 18 декабрга келиб, кечаси 0-2 даража совуққача кучсизланади, кундузи эса ҳаво 7-10 даражагача исийди.