Ҳафта ўртасида ҳаво ҳарорати кўтарилади
- 23.10.2023 16:35
- 36
- Самарқанд
"Ўзгидромет" хабарига кўра, 24-25 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб, кундуз кунлари +22...+25 даража, жанубда +27 даража бўлади.
26 октябрда республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларда ёмғир ёғади, ҳарорат +15...+20 даражагача пасаяди.
27 октябрда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +17...+22 даража бўлади.
Ушбу ҳафта давомида ҳарорат кечалари +7...+12 даража илиқ атрофида бўлади. Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Теглар:
ob-havo
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маънавият доимий эътиборда бўлиши лозим
- Кеча, 20:54
- Самарқанд
Бугун юртимизга ҲУТ кирди
- Кеча, 15:06
- Мутолаа
Маърифий тарғибот жонли бўлсин
- Кеча, 14:58
- Маданият