Ҳасад, ғазаб кимда бўлса, шунга тегишли
Кекса ва доно самурайнинг бир гуруҳ шогирдлари бўлиб, уларга донолик ҳамда жанг санъатларини ўргатар эди. Бир куни дарс пайтида унинг олдига одобсизлиги, шафқатсизлиги билан машҳур ёш жангчи келди.
Донишманднинг шогирдларига ўтаётган машғулотларининг бирида хонага сурбет жангчилардан бири кириб келди. Унинг мақсади ҳақорат қилиш орқали душманини жангга чорлаш, рақибининг ғазабидан, хатога йўл қўйишидан фойдаланиб, жангда ғолиб бўлиш эди.
Сурбет жангчи тинмай ҳақорат қилди ва самурайнинг жавобини кузата бошлади. Аммо самурай донишманд хотиржамлик билан дарсини давом эттирди. Самурай муносабат билдирмагач, сурбет жангчининг ўзи ғазабланиб, нари кетди.
Воқеани диққат ва қизиқиш билан кузатиб турган қизиққон талабаларнинг бири чидай олмади:
- Устоз, нега унинг ҳужумларига чидадингиз? Жангга чақириш керак эди!
Доно самурай жавоб берди:
- Агар кимдир сизга совға олиб келса, сиз уни қабул қилмасангиз, совға кимга тегишли бўлади?
- Ўз эгасига, - деб жавоб берди талабалар.
- Худди шу нарса ҳасад, нафрат ва ҳақорат учун ҳам амал қилади. Сиз уларни қабул қилмагунингизча, улар олиб келган кишига тегишлидир.
Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.