Ҳокимлик Журналистлар уюшмасига 100 миллион сўм ажратди

Президентимизнинг 2022 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 июлда Самарқанд вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинганди.
Унда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими фаолиятини самарали ташкил қилиш, унинг моддий-техник баъзасини мустаҳкамлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаалари ҳисобидан субсидия маблағи ажаратиш белгиланганди. Чора-тадбирлар ўз вақтида бажарилиб, уюшма вилоят бўлимига 100 миллион сўмлик оргтехника воситалари ҳамда идора ашёлари олиб берилди.
Эндиликда уюшма вилоят бўлимининг замонавий компьютер жамланмаси, рангли принтери, фотоаппарати мавжуд. Янги ускуналарда ишлаш ҳам янгича бўлади. Зеро, муносиб меҳнат шароити яратилган жойда иш унуми ошади.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими бу хайрли ишга жавобан вилоят оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаган ҳолда фаолият юритади.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси
Самарқанд вилоят бўлими.