Ҳомиладор аёлларга витамин ва дори-дармонлар бепул берилиши керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзод Манзура Сайдуллаева, халқ депутатлари вилоят Кенгашига номзод Ноила Хўжанова ҳамда халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгаши депутатлигига номзоди кўрсатилган Зоҳида Ортиқова билан учрашувда қатнашган Булунғур туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Ҳайитгул Мусоеванинг таъкидлашича:

- “Адолат” партияси ҳақиқатан аёллар ва ёшлар партияси экан. Биргина номзодимизнинг сайловолди дастурида хотин-қизлар муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, айниқса, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш чораларини кучайтириш, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларга ҳамда болаларга давлат томонидан бепул бериладиган витаминлар, ёд ва фолий кислотасининг ўз вақтида ва тўлиқ ажратилишини таъминлаш устидан парламент ва депутатлик назоратини ўрнатиш каби ташаббуслари менга маъқул бўлди.