Ибратли ҳикоя: Ризқ
Бир куни Али розияллоҳу анҳу бозорга кириб кетаётса, эшик тагида юпун, бечора бир одам турган экан. Унга ёрдам бергиси келибди.
Садақа бериб хижолат қилгиси келмай, "Мана бу жабдуғни бозорга кириб чиққунимча ушлаб тур, чиқиб ҳақингни бераман" дебди.
Ҳақига беш танга беришни ният қилибди.
Лекин бозордан чиқса, ўша одам йўқ. Афсусланибди ва шеригини бозорга, бошқа жабдуғ олиб келишга жўнатибди.
Бозордан бошқа жабдуғ олиб келишибди. 5 тангага. Не кўз билан кўрсаки, бу ўша ўзи боя, ҳалиги одамга бериб кетган жабдуқ экан.
Хуллас, 5 танга ўша одамнинг белгиланган ризқи эди. Фақат у бу ризқни ҳалол йўл билан эмас, ҳаром йўл билан топишни ихтиёр этди.
***
Ҳар доим олдимизда икки йўл туради: ҲАРОМ ёки ҲАЛОЛ!
Ҳар қайси йўлни танламанг, ризқингиз ўзгармайди. Фақат танлаётган йўлингиз охиратингизни ўзгартиради, унутманг!