Ибратли воқеа: Сирли доғлар
- 11.06.2023 09:24
- 320
- Мутолаа
Бир ёш оила янги уйга кўчиб ўтди. Эрталаб уйқудан зўрға уйғонган хотин деразага қаради ва қўшни аёл кир ёяётганини кўрди.
– Қаранг, кийимлардаги доғлар кетмапти, шундай билиниб турибди, – деди у эрига. Бироқ эри бу гапга эътибор бермади, газета ўқишда давом этди.
– Менимча, совуни ёмон бўлса керак ё у кир ювишни билмайди. Тавба, бир хилгиларга кир ювишниям ўргатиш керак...
Эри индамаётганидан ҳафсаласи пир бўлган аёл гапдан тўхтади. Лекин ҳар сафар қўшни аёл кир ёяётганда ажабланишини билдириб қўяр, кийимларни қандай қилиб тоза ювиш ҳақида ўз қарашларини айтарди.
Ажойиб кунларнинг бирида у яна ойнага қаради ва бирдан таажжубга тушди:
– Ие, қўшнининг кирларини қаранг! Топ-тоза-ку! У кир ювишни ўрганиб олибди, шекилли.
– Йўқ, ундай эмас, – деди бу гапга жавобан эри. – Мен эрта саҳар туриб, ойналарни артиб қўйдим. Ҳамма гап шунда.
Ориф Толиб.