Оқила келин ёхуд тош ва хазина

Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:
- Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди кўзёшлари қуйилиб...
Келин:
- Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашга ёрдамлашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб, тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига борибди...
- Унда менинг ҳам қисман ҳақим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди аввалги киши...
- Йўқ, бунда ҳақингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди иккинчи киши...
Қози:
- Сиз тошни 99 марта урганингиз учун хазинанинг 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса бўлаклаганингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100-мартада тош бўлинмасди...
Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...