ИИБ ходимлари ўқитувчини қийнаб, бир оёқда туришга мажбур қилишди
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган «Фарғоналик ўқитувчи: ИИБ ходимлари мени калтаклаб, бир оёқда тик туришга мажбурлашди» сарлавҳали хабар юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган мазкур хабар ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 26 июль куни Фурқат туманидаги 34-сон ихтисослашган умумтаълим мактабида компьютер ўғирланиши билан боғлиқ ҳолат содир этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ хузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Хабарда келтирилганидек, ИИО ходимлари жисмоний тарбия ўқитувчиси Шуҳрат Жўраевни қийноққа солганлик билан боғлиқ ҳолати юзасидан Фурқат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек вилоят ИИБ томонидан ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.