Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Имом Бухорийнинг “Биррул волидайн” (Ота-онага яхшилик қилиш) асари илк марта ўзбек тилига таржима қилинди

Бу ҳақда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов маълум қилди.

Ислом оламида машҳур бўлган ушбу китобда фарзанд тарбияси, амалларнинг афзали – ота-онага яхшилик қилиб, ҳурмат кўрсатиш, уларнинг дуоларини олиш, ота-онанинг фарзанди ҳақига қилган дуоси мустажоб бўлиши ва силаи раҳм фазилати, қариндошларга яхшилик қилиш каби мавзулардаги 76 та ҳадис жамланган.

Ҳадисларнинг халқчил ва тушунарли бўлиши учун изоҳ ва шарҳлар ёзилган. Асарни шарҳлашда 50 дан ортиқ ишончли тарихий манбадан фойдаланилган.
Китоб ва халқчил рисола Дин ишлари қўмитасида белгиланган тартибда давлат диншунослик экскпертизасидан ўтказилган.
Мазкур янги китобни Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Миср, Россия, Буюк Британия, Франция каби мамлакатлардаги нуфузли кутубхона ва фондларига тақдим этиш ҳамда мамлакатимиз ва хорижнинг илмий-диний жамоатчилиги орасида тарғиб қилиш режалаштирилган.