Иншолар танлови вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларининг 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари ўртасида “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Мазкур танловнинг мактаб, туман (шаҳар) босқичларида вилоятдаги 1236 та умумий ўрта таълим мактабларининг 13 минг 700 нафардан ортиқ 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари иштирок этди.

Вилоят босқичи якунларига кўра, 1-ўрин Самарқанд шаҳридаги 64-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Хадича Амоновага, 2-ўрин Тойлоқ туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Фарангиз Бозоровага,  3-ўрин Жомбой туманидаги 46-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Динора Абдужалиловага насиб этди.

Танлов ғолиблари вилоят ҳокимлигининг ноутбук, планшет, телефон ҳамда бадиий китоблар жамланмаси ва дипломлари билан тақдирланди.

Шунингдек, ушбу ўқувчиларнинг ўқитувчилари ҳам муносиб рағбатлантирилди.

Д.АБДУРАҲМОНОВА.