Инспекция ургутлик ўқитувчилар ва сектор раҳбарлари учун семинар ўтказди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят ҳудудий бўлими давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2020 йил 6 ноябрда қабул қилинган “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда секторлар раҳбарлари ва умумтаълим мактаблари директорлари олдида турган вазифалар юзасидан амалий семинарлар ўтказди.

– Семинар давомида мазкур ҳужжатлар ижроси юзасидан амалга оширилиши керак бўлган вазифалар ҳақида фикрлашиб олдик, – дейди таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Ғ.Бобохолов. – Афсуски, шу жараёнда тумандаги 83, 87, 109, 110, 125, 145-мактаблар раҳбарларининг ушбу фармон ва қарор мазмун-моҳиятидан бехабарлигига гувоҳ бўлиб, ёқа ушладик.

  Шунингдек, семинарлар доирасида вилоятдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан тумандаги 80, 103, 121-умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.