"Ипак йўли" халқаро туризм марказида “Наврўз Регата” фестивали ўтказилади
Баҳор байрами – Наврўзга бағишланган ушбу такрорланмас томоша 21 март куни, соат 11:00 дан “Silk Road Samarkand” туристик марказининг “Боқий шаҳар” мажмуасида бошланади.
“Наврўз Регата” деб номланаётган фестивалнинг энг асосий воқеаси — Марказий Осиёда илк бор “Dragon Boat” қайиқларининг “Боқий шаҳар” сув ҳавзаси бўйлаб сузишидир.
Байрам тадбири давомида меҳмонлар санъаткорларнинг ёрқин чиқишлари, рақс ва театр томошалари, болалар аттракционлари, варраклар шоуси, ўзбек, хитой, корейс миллий ўйинлари ва бошқа қизиқарли намойишлардан баҳраманд бўлишади. Ташкилотчилар барчани ушбу тантаналарда иштирок этишга, завқланиб, чин дилдан ҳордиқ чиқаришга таклиф этяпти.
Дарвоқе, фестиваль ташкилотчилари Самарқанд халқаро технология университети (SIUT), “Silk Road Samarkand” халқаро туристик маркази, Шимолий-Шарқий энергетика университети (Хитой), “Стеклопластик” масъулияти чекланган жамияти.