“Ипак йўли”нинг “ақлли кампус”и

Нафақат юртимиз, балки хорижда ҳам ўз муносиб ўрнини топиб бораётган Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм университети талабалари бугунги сабоғини янгича кўринишга эга – “ақлли кампус”, яъни “ақлли бино”да бошлади.

Мазкур бино дунёнинг энг нуфузли университетлари стандартлари асосида жиҳозлангани учун ҳам “ақлли”. Дарслар фақат инглиз тилида олиб бориладиган олий ўқув юртида яратилган шароитлар, имкониятлар талабаларни ўқишга, ўз устида ишлашга, ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлишига хизмат қилади.

“Кампус”га кираверишда сизни замонавий, “ақлли турникет”лар қарши олади. У юзингиздан ким эканлигингизни аниқлайди, шу ерда фаолият юритадиган ходим ёки талаба бўлсангизгина киришга рухсат беради. Ўқиш, ўқитиш, тадбирлар ўтказиш, дам олиш, овқатланиш, спорт билан шуғулланиш учун барча имкониятлар мажмуанинг ўзида мужассам. 

Юртимизнинг туризм соҳасидаги имкониятлари ва бой тарихини намойиш этиш учун ўз соҳасининг профессионалларига талаб ошиб бораётган бир пайтда мазкур университетда сайёҳлик соҳасидаги юқори малакали мутахассислар тайёрланишига ишончимиз комил.