Иқтисодчи омбор мудири бўлолмайди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 198-моддаси талабига кўра, ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт.

Бевосита етказилган ҳақиқий зарар деганда иш берувчининг мавжуд мол-мулки (шу жумладан иш берувчи учинчи шахслардан ижарага олган мол-мулк) амалда камайганлиги ёки ёмон ҳолатга келганлиги, шунингдек иш берувчининг ортиқча тўловлар қилиш зарурати тушунилади. Ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарар учун ҳам, иш берувчи бошқа шахсларга етказилган зарарни тўлаши натижасида келиб чиққан зарар учун ҳам моддий жавобгар бўлади.

Баъзан шундай ҳолатлар бўладики, ходим билан моддий жавобгарлик юзасидан шартнома тузилмайдида, моддий жавобгарлик юклатилади.

Масалан, А. исмли шахс корхонага иқтисодчи этиб қабул қилинган бўлса-да, у омборхона мудирлигига тайинланган. Омборхонада айрим мол-мулклар етишмаганлиги учун А. исмли шахс билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Бу мисолдан кўриниб турибдики, иш берувчи ходимни аслида омборхона мудири вазифасига қабул қилиши у билан моддий жавобгарлик бўйича шартнома тузиши, омборхонадаги жиҳозларни унга топшириши керак эди.

Феруз Каримов,

фуқаролик ишлари бўйича

Самарқанд вилоят судининг

катта мутахассиси.