Ишончли вакил сайловчилар ҳузурида
Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод А.Ҳамзаевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Шавкат Ҳасанов Оқдарё ва Иштихон туманларида сайловчилар билан учрашди.
Оқдарёда ўтказилган учрашувда номзоднинг сайловолди дастурида кўрсатилган давлат экологик сиёсатининг устувор йўналишларини белгилашга қаратилган "Барқарор экологик ривожланиш стратегияси" ҳақида тушунча берилди.
Экология соҳасидаги тарқоқ қонунчилик ҳужжатларини кодификация қилиш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тартиби ва талаблари ягона соҳавий кодекслар мустаҳкамланиши каби таклифлар илгари сурилаётгани сайловчилар томонидан ижобий қабул қилинди.
Иштихон туманида ўтказилган учрашувда ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурида экология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини кодификация қилиш орқали табиий ресурслардан фойдаланиш тартиби ва талабларини ягона соҳавий кодекслар, жумладан, Экология кодекси, Сув кодекси, Ўрмон кодекси мустаҳкамланишига оид таклиф илгари сурилаётганлиги ҳақида тўхталди.
Шунингдек, халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш, мамлакат мафаатларига мос келувчи ҳалқаро ҳудудий ҳужжатларга қўшилиш чоралари кўрилиши ҳам таъкидлаб ўтилди.
Ишончли вакил сайловчиларнинг саволларига атрофлича жавоб берди.