Иштихонда 11 нафар боланинг хатна тўйи ўтказиб берилди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан Иштихон туманининг олис ҳудудида жойлашган «Боғихон», «Ўзбекқўрғон», «Қайирма» маҳалла фуқаролар йиғинларида туман ҳокимлиги ва ҳомийлар ҳамкорлигида катта байрам дастурхони ёзилиб 7 нафар боланинг  хатна тўйлари ўтказиб берилди. Бундан ташқари, 600 нафар оилага байрам, спорт тадбирлари ва концерт дастури ташкил қилинди.

Шунингдек туманнинг олис ҳудудларидан «Ҳазарбобо», «Моҳпор», «Зартепа», маҳаллаларида байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу маҳаллаларда истиқомат қилаётган 400 нафар оила учун байрам дастурхони ва 4 нафар болажонларнинг хатна тўйи ташкил этилди.