Ислом Каримов хотирланди
Вилоятимизда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти таваллуд кунига бағишланган тадбирлар Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиш билан бошланди.
Вилоят ва шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари, фаоллар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида Қуръон тиловат қилинди.
Ислом Каримовнинг мустақил Ўзбекистон давлатини барпо этиш ва халқаро майдондаги обрўсини ошириш, халқимиз фаровонлиги йўлида кўрсатган ташаббуслари ҳамда Самарқандда амалга оширган бунёдкорлик ишлари ёдга олинди.
Шундан сўнг Регистон майдонида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.