“Жадидлар” Самарқандга ҳам етиб келди
Яқиндагина Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маърифатпарвар жадид алломаларимизнинг илмий меросини оммалаштириш мақсадида “Жадидлар” рукни остида китоблар тўплами нашр этилган эди.
Қисқа вақт ичида ушбу тўплаб ҳақда кўпчилик хабар топди. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мазкур тўплам ёзувчи ва шоирлар, журналистлар ҳамда бошқа ижодкорларга совға тариқасида етказилиши ҳам унинг оммалашишига сабаб бўлди.
Бугун Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Ҳусан Тўхтаев томонидан мазкур тўплам “Зарафшон” газетаси ҳамда Zarnews.uz сайти жамоасига етказилди.
23 минг нусхада чоп этилган тўплам 8 нафар маърифатпарвар жадид алломаларимизнинг ҳаёти ва ижоди ўрин олган алоҳида китоблардан иборат.
Ўйлаймизки, тез орада китоб юртимизнинг барча ҳудудларидаги кутубхоналарга ҳам етказилиб, бирин-кетин ўқувчилар хонадонларигача кириб боради.