“Жартепа" чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ, йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Жартепа" чегара божхона постида жойлашган биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли,
2022 йилнинг 5-16 сентябрь кунлари мазкур божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишларига вақтинчалик чеклов жорий этилди.
Мазкур чеклов қуйидаги ҳолатларда тадбиқ этилмайди:
➡️дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;
➡️расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;
➡️республикамизда инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;
➡️халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;
➡️мамлакатимизда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
➡️Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига;
➡️ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;
➡️Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.