“Жартепа” чегара постида ов қуроли ўқларини олиб ўтаётган шахс тўхтатилди
- 20.04.2022 17:44
- 113
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари “Жартепа” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига кириб келган фуқаро Р.Р. бошқарувидаги автотранспорт воситаси юкхонасини кўздан кечирган.
Бу жараёнда Р.Р. автоуловида ҳеч қандай ҳужжатларсиз 13 дона, 12 калибрли ов қуроли учун мўлжалланган сочма ўқлар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!