Жиззахдаги техникум ўқувчилари ТАТУ Самарқанд филиали фаолияти билан танишди

Бугун Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалига Жиззах Ахборот технологиялари техникуми бир гуруҳ талабалари ўзларини амалий билим ва тажрибаларини ошириш, ҳамда ТАТУ Самарқанд филиали билан яқиндан танашишиш, келажакда шу филиал талабалари сифатида таълим олишни ўз олдиларига мақсад қилган ўқувчилари ташриф буюрди.
Мазкур техникум Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 майдаги “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”даги Қарори асосида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети тасарруфида 2021 йилда ташкил этилган. Техникумда бугунги кунда тўртта йўналишда, жумладан, “Компьютер инжиниринги”, “Дастурий инжиниринг”, “Ахборот хавфсизлиги”, “Телекоммуникация тармоқлари ва технологиялари” йўналишлари бўйича 606 нафар ўқувчига 40 тага яқин педагоглар жамоаси таълим бермоқда.
Ўқувчиларни филиалга ташрифи жараёнида муассаса фаолияти, ундаги факультетлар ва йўналишлар, профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилаётган илмий ишлар, ўқитувчи ва талабалар томонидан ишлаб чиқилаётган тадқиқотлар ва шу кабилар тўғрисида маълумотлар билан таништирилди.
Филиал ҳузуридаги “Инкубация ва акселерация” маркази фаолияти бўйича, марказ раҳбари Зафар Ғайратов иқтидорли талабаларнинг ахборот коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган “Стартап” ва “Бизнес” лойиҳалари билан таништирди. Шунинг Улуғбек Эшонқулов ўзининг “Электрон схемалар чоп этиш” қурилмаси билан ва Элёр Шерматов “Шабнам S-1” шарбат сотиш аппарати лойиҳаси тўғрисида тушунтирди.
“Телекоммуникация инжиниринги” кафедраси лабараториясида кафедра катта ўқитувчиси Зулфия Рўзиева ва кафедра ассистенти Жамшид Ўринов мобил алоқа ва симли алоқа турлари, “Электроника ва схемалар” фанидан электротехникада ишлатиладиган элементлар, транзисторлар, диод ва қаршиликлар, ҳамда конденсатор ва индуктив ғалтакларнинг ишлаши жараёнлари тўлиқ маълумотларни тушунтирди.
Шунингдек лабараторияда, кафедра катта ўқитувчиси Абдували Хидиров телекоммуникация тармоқларида ишлатиладиган асосий қурилмалар ва ускуналар, уларнинг ишлаш принциплари, вазифалари ҳамда шаҳар ва вилоятларада ўрнатиладиган АТС қурилмалари, уларнинг турлари, таснифлари тўғрисида қизиқарили маълумотларни тақдим этди.
Абдуғафур Ҳотамов
ТАТУ Самарқанд филиали матбуот котиби.