Жомбой темирйўл кесишмасидаги асаббекатдан репортаж (видео)
- 29.04.2019 15:27
- 311
- Жамият
Жомбой шаҳар темирйўл кесишмасидан бир кунда камида 20 марта поезд ўтади. Ўртача 15-20 дақиқа давомида 50-100, баъзан 200-300 автомобиль тирбандликда қолади. Ичидаги одамлари билан вақт йўқотилади, асаблар бузилади. Машиналар бир-бирини "туртиб" олишига тез-тез гувоҳ бўласиз, деб ёзмоқда “Жомбой тонги”.
Тез ёрдам машиналари туманнинг бу ҳудудига ўтолмай қолади, ўтса қайтолмайди.
Хўш, нима қилмоқ керак?
Бу жойда осма кўприк ёки ерости йўли бўлиши лозим.
Бундай кесишмалар, асаббекатлар вилоятда, республикада қанча! Демак, бу биргина Жомбойгагина оид муаммо эмас. Ерости ёки ерусти йўлларини қуриш, аҳолига қулайлик яратиш мамлакат миқёсидаги лойиҳа бўлиши мақсадга мувофиқ.
Атиги, шу...
Теглар:
Жомбой