Жомбойлик депутатларнинг фермернинг ерини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори бекор қилинди

Тумандаги “А” (ном шартли) фермер хўжалиги халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашининг қароридан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Қайд этилишича, тадбиркорга Жомбой тумани ҳокимининг қарори билан ажратилган 33,1 гектар ер майдони халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокимлиги захирасига қайтарилиши белгиланган.

Мазкур мурожаат Бизнес-омбудсман девонида ўрганилиши жараёнида аниқландики, халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгаши томонидан Ер кодекси талабларига риоя этилмаган. Натижада Самарқанд туманлараро маъмурий судига тадбиркор манфаатини кўзлаб шикоят аризаси киритилди ва халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши қарорининг “А” фермер хўжалигига тегишли ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қисми ҳақиқий эмас, деб топилди.

А.Ибрагимов,
Бизнес-омбудсманнинг вилоятдаги шуъбаси етакчи инспектори.