ЖССТ қалбаки "Оземпик" препарати ҳақида огоҳлантирмоқда
- 25.06.2024 09:49
- 37
- Саломатлик
ЖССТ семаглутид асосидаги ("Оземпик" савдо маркаси) қалбаки дорилар тўғрисида огоҳлантириш эълон қилди (https://www.who.int/ru/news/item/20-06-2024-who-issues-warning-on-falsified-medicines-used-for-diabetes-treatment-and-weight-loss). Бу дорилар 2-тур диабет ва айрим мамлакатларда семизликни даволаш учун қўлланилади.
Хабарда Бразилия, Буюк Британия ва АҚШда "Оземпик"нинг учта қалбаки партияси аниқлангани айтилган. Бу огоҳлантириш ЖССТ томонидан бу мавзу бўйича эълон қилинган биринчи расмий баёнот бўлиб, бир қатор олинган хабарларни тасдиқлаш натижасида чоп этилган.
"Биз барча дори воситалари билан боғлиқ субъектларни шубҳали дориларни қўллашдан воз кечиш ва улар ҳақида тегишли идораларга хабар беришга чақирамиз", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, "Оземпик" гўёки Голливуд юлдузлари томонидан озиш учун қўлланилганидан сўнг машҳурликка эришган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа