Карантин масканларида хизмат қилаётган саломатлик ва хавфсизлик посбонлари оилаларидан ҳол сўралди
Самарқандда ташкил этилган карантин масканларида хизмат қилаётган тиббиёт ва ички ишлар ходимларининг хонадонига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Мазкур масканларда назоратга олинган фуқароларнинг саломатлиги доимий равишда назоратда бўлишлари шарт. Бу вазифани эса тиббиёт ва ички ишлар ходимлари олиб боришмоқда. Ҳаётини хафв остига қўйиб, улар ҳам 2 ҳафталик карантинни ўташга мажбур бўлишмоқда.
Вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар, тиббиёт бошқармалари ҳамда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамкорлигида маскандаги саломатлик ва хавфсизлик посбонлари оилаларининг ҳолидан хабар олинди.
Бахтиёр МУСТАНОВ фото.