Каттақўрғон туманида 28 та ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди

Туманда 2023 йилда 28 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган. Бу мақсадлар учун қарийб 50 миллиард сўм маблағ сарфланган. Натижада 12 та умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилган. Шунингдек, 8 та мактабгача таълим ташкилоти,  2 та умумтаълим  мактабида спорт зали, 2 та умумтаълим  мактабида фаоллар зали ва кутубхона қурилди.

Бундан ташқари, 2 та оилавий шифокорлик пункти қурилган бўлса, битта оилавий шифокорлик пункти капитал таъмирланган ва битта тез тиббий ёрдам бўлими бинолари қурилиб фойдаланишга топширилган.