Каттақўрғон туманидаги боғчада юз берган ҳолат ўрганилмоқда

Fasebook ижтимоий тармоғида Каттақўрғон туманидаги 61-сонли ДМТТда болалар учун мўлжалланган битта краватда 2-3 нафардан болалар ухлаб ётганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлар ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар олиб борилаётгани ҳақида маълум қилди.

Шунингдек, ўрганиш натижалари бўйича батафсил маълумот берилиши қайд этилган.