Каттақўрғонда дам олиш кунлари ишлаган ходимларга 91 миллион сўмдан кўпроқ иш ҳақи ундириб берилди
Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарининг ишчи-хизматчи ходимлар ва ҳайдовчи-механизаторларни ишлаб чиқариш зарурияти сабабли ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ишга жалб этиш тўрисида 2020 йил 1 апрелда 11-сон буйруғи қабул қилинган. Буйруқнинг 2-бандида амалдаги тартибдан келиб чиқиб, дам олиш кунларида ишлаган ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш белгиланган.
Меҳнат кодексининг 157-моддасида иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилади, деб белгиланган.
Ўрганишлар якуни бўйича Каттақўрғон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 74 нафар ишчи-ходимларига 91 миллион 968 минг 691 сўм иш ҳаққи тўланди.
Ўткир ҲАКИМОВ,
Каттақўрғон тумани адлия бўлими бошлиғи, 1-даражали юрист.